• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 22 августа 2020

Ўзбекистоннинг импорт бўйича асосий ҳамкор давлатлари қайсилар?

2020 йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон томонидан 134 давлат билан товарлар ва хизматлар импорти амалга оширилган.

1242
0
bojxona.uz

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таҳлилини эълон қилди.

Унга кўра, товар ва хизматлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, 2020 йилнинг январь-июль ойларида импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 811,1 млн. AҚШ долларига камайди ва 10 546,3 млн. AҚШ долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 714,3 млн. AҚШ долларига етди.

2018 йилнинг мос даврига нисбатан эса саноат товарлари импортининг улуши 16,7 % дан 16,9 % гача ўсди, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари 40,5 % дан 38,1 % га, ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан ташқари импортининг улуши эса 4,4 % дан 4,2 % га камайди. 

2019 йил билан таққослаганда импорт бўйича энг юқори олтиликда ўзгариш кузатилмади.  2020 йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан 134 давлат билан товарлар ва хизматлар импорти амалга оширилди.

Ҳисобот даври якунларига кўра, импорт бўйича ҳамкор давлатлар орасида Хитой Халқ Республикаси умумий импорт ҳажмида 21,7 %, Россия Федерацияси эса 20,4 % улуши билан етакчи ўринни эгаллаб келишмоқда. 

Етти йирик ҳамкор давлатлар (Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Корея Республикаси, Қозоғистон, Туркия, Германия ва Литва) жами импортнинг 73,0 % улушини ташкил қилади, бу 8 223,3 млн. AҚШ долларини ташкил этади.

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо бўйича энг йирик ҳамкорлари ҳақида ҳам маълумотлар берганди.

1242
0