Бекобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари катта миқдордаги пора билан қўлга тушди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида туман ички ишлар бўлими раҳбари ўринбосари 5000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ушланган.
Маълумотларга кўра, Айни вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари Бекобод туман ИИБда бўлиб турибди.
Ҳамкорликда ўтказилган тадбирда туман ИИБ ўринбосари пора олаётганда қўлга тушган. У фуқарога Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан очилган жиноят иши бўйича ёрдам бериш учун унинг акасидан пора талаб қилган. 5000 АҚШ доллари олаётганда ушланган.
Айни дамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.