• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 18 августа 2020

Тошкентдан кўчмас мулк олиб беришни ваъда қилиб фуқарони $50 мингга туширишди

Фирибгар пойтахтдаги метро бекати яқинида жойлашган кўп қаватли бинонинг 1-қаватидаги нотурар жойни сотиб олишда ёрдам беришини ваъда қилган.

1163
0
tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 2019 йилнинг апрель ва май ойлари давомида 39 ёшли А.Э., ўзининг отаси Н.Э. ва қариндоши М.Х., лар билан жиноий тил бириктириб, ўзаро жиноий режа тузиб, Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Х.М., Тошкент шаҳридан кўчмас мулк сотиб олиш нияти борлигидан хабар топган ва унинг пулларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни кўзлаган.

У жиноий шериклари - отаси Н.Э. ва қариндоши М.Х., ларнинг ёрдамидан фойдаланиб, Х.М., га Тошкент шаҳридаги метро бекати яқинида жойлашган кўп қаватли бинонинг 1-қаватидаги нотурар жойни 50 минг АҚШ доллари эвазига сотиб олишда ёрдам қилишларини ваъда қилиб, алдаб, Х.М., дан 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўлиб-бўлиб, Чироқчи тумани маркази ва Тошкент шаҳрининг турли жойларида олган. 

Аммо фуқарога нотурар жойни сотиб олишда ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатмасдан, ишончни суиистеъмол қилиб, қўлга киритган пулларини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.

Мазкур холат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.Э. ва М.Х.,лар айбланувчи тариқасида жаб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1163
0