• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 августа 2020

Бухоро вилояти ҳокимининг вафоти ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Бир муддат аввал Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

1543
0
buxoro.uz

Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалаётган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақидаги хабарларни “ҳеч қандай асосга эга эмас”лигини айтмоқда.

“Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Карим Камолов ҳозирда пойтахтдаги шифохонада даволанмоқда. Унинг саломатлиги малакали шифокорларнинг назоратида”, дейилади расмий муносабатда.

Шунингдек, Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогерлардан ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўрайди.

1543
0