• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
15 августа 2020

Коронавирусдан тузалганлар билан мулоқотда бўлиш хавфли эмасми?

Беморлар касалхонадан чиққанларидан кейин яна 10 кун давомида алоҳидаланиши ва бошқалар билан мулоқотда бўлмаслиги лозим.

1909
0
uzreport.news

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусдан тузалганлар билан мулоқотда бўлишликнинг атрофдагиларга таъсири ҳақида тўхталди.

Мутахассиснинг айтишича, коронавирус билан касалланган шахсларда вирусга қарши антитаначалар ишлаб чиқилади, унда «Иммуноглобулин G»нинг юқори кўрсаткичлари аниқланади, бундай даврда бу инсонлар бошқаларга хавфсиз бўладилар ва коронавирус юқтирмайдилар. 

– Касаллик қандай кечишидан қатъи назар организм вирусга қарши иммунитет, яъни антитаначалар ишлаб чиқилади. Антитаначалар касаллик аломатлари бошлангандан кейинги учинчи ва тўртинчи ҳафталарга тўғри келади. Баъзи инсонлар касалликни енгил ва симптомларсиз ўтказиб, ўзларини яхши ҳис қилишлари билан, алоҳидаланиш тартибига риоя қилмаяпти ва кўчага чиқиб бошқалар билан мулоқотда бўлиб, организм ҳали тўлиқ антитаначаларни ишлаб чиқиб улгурмагани боис яна вирус юқтириб олмоқда, - дейди у. 

Шунинг учун беморлар касалхонадан чиққанларидан кейин яна 10 кун давомида алоҳидаланиши ва бошқалар билан мулоқотда бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилади.

1909
0