• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
14 августа 2020

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 6 мингдан камайди

Эрталабки маълумотларда 1700 дан ошиқ аҳволи оғир ва ўта оғир беморлар бор эди. Тушдан кейин ушбу категориядаги беморлар қолмаган.

1608
0
Иллюстрация / Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 14 август соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 (+260) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 127 нафари — Тошкент вилоятида, 105 нафари — Тошкент шаҳрида, 12 нафари — Хоразм вилоятида, 8 нафари — Андижон вилоятида, 3 нафардан — Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳамда 2 нафари —  Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 72 ёшли А.Я. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 346 нафар, Тошкент вилоятида 256 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, жами 612 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 27 825 (+612) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди.

Ҳозирда 5 776 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

1608
0