• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 августа 2020

Тошкентда аёл электрузатиш тармоғи устунига чиқиб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди — видео

Маълум бўлишича, 36 ёшли аёл ночор аҳволда бўлган.

1574
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 6 август куни Олмазор туманида профилактика инспекторлари ва ППХ ходимлари Кичик ҳалқа йўли кўчасида юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёлни кўриб қолишган. Аёл атрофдагиларга ўзини тепадан ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчилигини айтган.

ИИББ ходимлари шу атрофда бўлган ёнғин-қутқариш қисми мутахассиси билан аёлнинг ёнига чиқиб, уни пастга туширишган ва Олмазор тумани ИИО ФМБга олиб боришган.

Аниқланишича, 36 ёшли Д.У. Фарғона вилоятидан бўлиб, вақтинчалик пойтахтнинг Олмазор туманида яшаб келган. Ундан хатти-ҳаракатининг сабаби сўралганида, аёл ишсиз қолиб, ночор аҳволда эканлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда аёл билан психолог иш олиб бормоқда.

1574
0