• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 30 июля 2020

Синоптиклар Ўзбекистонда август ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Август ойида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

1890
0
UzNews

Ўзгидромет хабарига кўра, 1 август куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакатнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат +30...+33 даража атрофида бўлади.

2 август куни республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг яна кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда, фақат баъзи тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кейинги ҳафтада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аста кўтарилади ва +36...+39 даражани ташкил қилади.

Кейинчалик август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғир асосан республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади.

Ҳарорат кечаси +17...+22, кундузи +32...+37 даража атрофида, айрим кунларда +40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг сўнгги ўн кунлигида кундузги ҳарорат +28...+33 даражагача пасайиши мумкин.

1890
0