• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
29 июля 2020

Яқин кунларда Тошкент шаҳрида яна 2000 ўринли даволаш марказлари ташкил этилади – Бош вазир ўринбосари

Беҳзод Мусаев 2-3 кун ичида Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ҳамда ДХХ госпиталлари учун қўшимча жойлар ташкиллаштирилаётгани ҳақида маълум қилди.

1708
0
Скриншот

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг “Ўзбекистон 24”га айтишича, 2-3 кун ичида яна қўшимча 2000 ўринли даволаш марказлари фаолияти йўлга қўйилади. 

Жумладан, Мудофаа вазирлиги томонидан 814 ўринли, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 520 ўринли, Ички ишлар вазирлиги томонидан 750 ўринли тез тиббий ёрдам кўрсатадиган даволаш муассасалари ишга туширилади.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар биринчи тиббий ёрдам маркази сифатида ташкил этилган “Ўзэкспомарказ”нинг 3-павильонидаги 1000 ўринли махсус марказга қўшимча 814 ўринли 1 ва 2-павильонлар Мудофаа вазирлиги бошқарувига, Ёшлик аренасидаги 520 ўринли махсус марказ ДХХ госпитали бошқарувига ҳамда Енгил атлетика залида ташкил этиладиган 750 ўринли махсус марказ ИИВ госпитали тасарруфига берилади. 

1708
0