• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
25 июля 2020

Тошкентда 50га яқин коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланди

Ўзбекистонда инфекцияни юқтирганлар сони 19755 нафарга етди. 

1719
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 25 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 755 (+102) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 174 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Нукус шаҳрида яшаган 49 ёшли бемор ва жиззахлик 58 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганини маълум қилди. 

1719
0