• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 июля 2020

Самарқандда йўловчи қиз ҳайдовчининг 5.5 минг доллардан ортиқ пулларини ўғирлаб кетди

25 ёшли қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

1656
0
Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд шаҳри ИИО ФМБга 25 ёшли Д.Ш. унинг пулларини ўғирлаб кетишганини айтиб, мурожаат қилган. «КамАЗа» ҳайдовчисининг сўзларига кўра, 16 июль куни соат 21:30да у фуқаро С.У.ни йўловчи сифатида олиб кетган.

Тахминан соат 23:40да ҳайдовчи Самарқандда тўхтаб, озиқ-овқат харид қилишга кетган вақтида С.У. машина ичида бўлган 5340 АҚШ доллари ва 3.6 млн сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган ҳамда воқеа жойидан яширинган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда С.У. ушланиб, ундан 800 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 169-модда (Ўғрилик)си 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1656
0