• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июля 2020

Япония Ҳукумати ўзбекистонлик магистрантлар учун грант ажратади

Магистратура босқичида ўқийдиган талабаларга 2,6 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратилади.

1787
0
president.uz

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳужжатдан кўзланган мақсад ўзбекистонлик талабаларнинг Японияда ўқишини ташкил этиш учун берилаётган Япония Ҳукуматининг 291 млн. япон иенаси (2,6 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг) миқдоридаги грантидан самарали фойдаланишдир.

Ҳужжат матнига кўра, кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида бу борадаги Япония ҳукуматининг таклифи қабул қилинади.

Ушбу лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ва ўқиш учун номзодларни танлаб олиш Ўзбекистон томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ҳамда Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази (UJC) томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, Ҳукумат қарори билан «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги Низом»нинг 7-бандига (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори) мувофиқ мазкур лойиҳа стипендиатларига берилган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан – тўғри (синовларсиз) тан олиниши режалаштирилмоқда.

1787
0