• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 июля 2020

Томскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди

Бош вазирдан видеомурожаат орқали ватанга қайтаришни сўраган талабалар Ўзбекистонга етиб келди.

1169
0
ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Томск вилоятида таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар пандемия шароитида қийин аҳволда қолганлигини айтиб бош вазир Абдулла Ариповдан чартер рейс ташкиллаштириб беришини илтимос қилган эди.

1169
0