2020 йил январи – июнь ойларида Ўзбекистон 2,1 млрд. долларлик олтин экспорт қилган. Бу кўрсаткич умумий экспорт ҳажмининг 33,8 фоизини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида экспорт ҳажми 6,2 млрд. долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 18,2 фоизга кам.
Олти ой якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд. долларни кўрсатмоқда. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. долларга кам.