• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 июля 2020

“Халқ банки” ходимлари 200 млн сўмга жиноий шерик бўлди

Банк ходимлари 11 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз кредит ажратган.

1778
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.D.” МЧЖ раҳбари Д.И. АТ “Халқ банки” Наманган вилояти филиали мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, расмий ҳужжатларни такроран қалбакилаштириш орқали 11 нафар фуқаролар номига уларнинг хабардорлигисиз 200 млн сўмлик кредит маблағларини ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни жамият ҳисоб рақамига ўтказиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати UzNews’га хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда жамият раҳбари Д.И. ва филиал мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1778
0