• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
20 июля 2020

7 ҳудудда 200дан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди

COVID-19 инфекциясини юқтириб олган беморлар сони 17 мингга яқинлашди.

1745
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, 2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9 279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 599 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 60 ёшли Ф.Т. вафот этганини тасдиқлаган эди. Кеча Олмазор тумани ҳокимлиги коронавирусга чалинган 60 ёшли тиббиёт ходими вафот этганини маълум қилганди.

1745
0