• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
16 июля 2020

ССВ навбатдаги ўлим ҳақида маълумот берди

53 ёшли бемор бир неча аломатлар билан шифокорларга мурожаат қилган.

1463
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Чилонзор туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ш. А. (эркак) шу йилнинг  6 июлида ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳансираш пайдо бўлгач, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва беморда COVID-19 тасдиқланган. 

Шундан сўнг  у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанишни бошлаган. 

Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Беморда, шунингдек,  юрак ишемик касаллиги, қандли диабет 2-тури, семизлик 2-3-даражаси борлиги ҳам қайд этилган.

Сўнгги кунларда  беморнинг  аҳволи ёмонлашган, зудлик билан ўпка, юрак реанимацияси амалга оширилган.  Ўтказилган муолажага қарамасдан, юрак ритми тикланмаган ва бемор ўткир юрак қон-томир ҳамда нафас етишмовчилигидан вафот этган.

1463
0