Туркия шарқида разведкачи самолёт ҳалокатга учради, хавфсизлик органларининг 5 ходими, шунингдек, икки учувчи ҳам ўлган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу хабар қилган.
Бахтсиз ҳодиса Ван вилоятидаги Артос тоғида 2,2 минг метр баландликда содир бўлган.
Воқеа жойига Туркия ички ишлар вазири етиб борган.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари вертолёт ёрдамида Вандаги шифохонага етказилган.
У ерда ўтказиладиган текширув ишларидан кейин жасадлар ўз уйларига юборилиши маълум қилинган.