• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 13 июля 2020

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +42 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар мазкур ҳафтада республикада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1564
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон ҳудудидаги об-ҳавони атмосферадаги паст босимли майдон белгилайди. Бундай ҳолат учун одатда чилла даврида кузатиладиган жуда иссиқ ҳаво хосдир.

Аҳоли бу ҳафтада республикага Туркманистондан кирадиган ҳақиқий ёз иссиғини ҳис қиладилар. Шу кунларда ҳарорат кечаси +21…+24, кундузи +37…+40 даража атрофида бўлади. Республика шимоли, жануби ва чўл зонасида +42 даражагача кўтарилади.

Мамлакатнинг бутун текислик қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ва тоғолди ҳудудларда 13 июлдан 15 июлгача қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, ёғингарчилик асосан куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлар ривожланганда кузатилиши мумкин.

1564
0