• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
10 июля 2020

Сурхондарёда COVID-19 билан касалланган 67 ёшли бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган навбатдаги бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

1602
0
UzNews.uz

Термиз шаҳрида яшаган 67 ёшли Р.А. 3 июль куни ўзини ёмон ҳис қилган ва нафас йўлларида яллиғланиш бўлган. 4 июль куни у COVID-19 инфекциясига намуна топширган ҳамда шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, унга COVID-19 инфекциясига гумон, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, у икки томонлама пневмония, ўткир юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар муолажаларига қарамасдан, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

1602
0