Uzbekistan Airways 6 июлдан 19 июлга қадар ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича 19та чартер рейсларни амалга ошириши маълум қилинган эди.
Бироқ Республика махсус комиссиясининг кучайтирилган карантин чораларини эълон қилиши туфайли ушбу рўйхат қайта кўриб чиқилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
6 – 19 июль кунларига белгиланган парвозларнинг 6таси бекор қилинган. Амалга ошириладиган чартер рейслари рўйхати қуйидагича:
6 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
6 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
7 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль Минск – Тошкент – Минск (Belavia)
10 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)
12 июль Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)
13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)
16 июль Истанбул – Тошкент – Истанбул (Turkish airlines)
16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
19 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент (Uzbekistan Airways)
“Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги мамлакатимиз фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади”, дейилади хабарда.