• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
8 июля 2020

Коронавирусга қарши курашиш нега қийин кечаётганига изоҳ берилди

Республика ихтисослаштирилган Эндокрионология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Олимов 20 кун ичида ҳаммаёқ тўхтатилиб, занжир узилганда, касаллик тарқалиш даражасини пасайтириш мумкинлигини маълум қилди.

1853
0
UzNews.uz

Айни вақтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Республика махсус комиссиясининг карантинни кучайтириш ҳақидаги қарорига бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда.

Унда Республика ихтисослаштирилган Эндокрионология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Олимов ҳозирги шароитда коронавирусга қарши курашиш нега қийин кечаётганини таъкидлади.

“Карантинни бир вақтнинг ўзида барча ҳудудларда 20 кунга ўтказадиган бўлсак, биз занжирни 95-99 фоизга узамиз. 

Аммо ҳозир нима бўляпти? Фаолият кетяпти. Занжир узилаётгани йўқ. Бунинг иложи бўлмади.

Тўғри тушуниш керак, 20 кун ичида бирданига ҳаммаёқни тўхтатиб, занжирни узадиган бўлсак, тарқалиш даражасини жуда пасайтирамиз” — деди Анвар Олимов ўз нутқида.

1853
0