Охирги 14 кунда коронавирус бўйича аниқланган ҳолатларнинг 52 фоизи чет элдан келган фуқароларда, 48 фоизи эса аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» каналидаги интервьюда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, турли маросимлар ва оилавий тадбирлар коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида тарқалишига сабаб бўлади.
«Тўртда тўйда 110 нафар кишида касаллик аниқланган. Бундан ташқари, Юнусобод туманида ўтказилган тўйда 79 киши вирус юқтириб олган. 30 кишилик чекловга риоя этиш учун бир кунда уч марта тўй қилинган», - деди Алишер Шодмонов.
Бундан ташқари, июнь ойида Ўрикзорда - 35, Юнусобод бозорида - 39, Чорсуда - 11, Абу Сахийда - 47, Чилонзор буюм бозорида - 52 нафар кишида вирус аниқланган.
Шунингдек, қурилиш ташкилотларида 200дан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган.