• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
7 июля 2020

Навоийда илк ўлим ҳолати қайд этилди — вилоят ҳокими

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 6-июл куни вилоят аҳолисига йўллаган мурожаатида вилоятда илк ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

1510
0
ТАСС

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 6-июл куни вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди. Унда Қобул Турсунов вилоятда илк ўлим ҳолати қайд этилганини айтди.

Ўз мурожаатида навоийликларни коронавирусга қарши бирга курашга чақирган ҳоким ўтган давр мобайнида вилоятда 8 минг нафар одам карантин қоидаларини бузганини тилга олди.

Қобул Турсунов 5-июль куни Навоийда дастлабки ўлим ҳолати қайд этилганини таъкидлади.

“Энг аянчлиси шундаки, куни кеча вилоятимизда олиб борилаётган даволаш профилактика тадбирлари, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, илк бор ўлим ҳолати қайд этилди”, — деган вилоят ҳокими.

Бироқ ҳоким ўлим ҳолатига оид аниқ маълумотларни келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийдаги ўлим ҳолати бўйича ҳозирги вақтгача маълумот бергани йўқ.

1510
0