• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
7 июля 2020

Самарқандда COVID-19 билан касалланган фуқаро вафот этди

61 ёшли бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

1919
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 61 ёшли О.Н. 27 июнь куни касалланган киши билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Қайд этилишича, унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

«Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган», - дейилади хабарда.

Бемор шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан, ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

1919
0