• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июля 2020

Соғлиқни сақлаш вазирининг хорижлик ўринбосари ишдан олинди

Президент қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирининг хорижлик ўринбосари Ли Донгвук вазифасидан озод қилинди.

1286
0
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3 июлдаги қарори билан 2 нафар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари лавозимидан озод қилинди.

Низомов Баҳодир Маҳмудович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг хорижлик ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси Ли Донгвук ҳам вазифасидан озод қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қарори билан Донгвук Ли Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлашга масъул этиб белгиланган эди.

1286
0