• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июля 2020

Учтепада 2 ёшли бола ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Тошкентда «Спарк» ҳайдовчиси 2 ёшли болани уриб юборди. Бола шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

1256
0
Uznews.uz

Кеча, 2 июль куни соат 12.00 да Учтепа тумани Хондамир кўчасида «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси 38 ёшли Зафар Н. пиёдани уриб юборган. 

ЙТҲ оқибатида 2 ёшли С.Х. тан шикастлари олиб, оқибатда шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

ЙТҲнинг тахминий сабаби сифатида ҳайдовчи тўсатдан йўлга чиқиб олган болани кўрмай қолгани, бола қаровсиз қолдирилгани айтилмоқда. Ҳодиса маҳалланинг ичида содир бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Кварталлар ичидан ҳаракатланаётганда эҳтиёт бўлинг. Йўлингизга тўсатдан бола югуриб чиқиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

1256
0