Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Ж. ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, жорий йилнинг 9 май куни Косон тумани яшаган 18 ёшли М.Ж. ўзини осиб ўлдирган.
Текшириш давомида М.Ж. ва эри ўртасида доимий равишда жанжал бўлиб келганлиги, турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб, уриб ва камситиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.