• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 июня 2020

Мактаб ўқувчиси Damas автомобилида уч нафар пиёдани уриб юборди

Автомобилни ҳужжатларсиз бошқарган вояга етмаган фуқаро уч нафар пиёдани уриб юборган, уларнинг бири ҳодиса жойида вафот этган.

1567
0
tergov.uz

28 июнь куни соат 12:10да Наманган вилоятида 9-синф ўқувчиси 16 ёшли Э.М. онасининг номига расмийлаштирилган Damas автомобилини ҳужжатларсиз бошқариб кетаётганида, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, фуқаро бунинг оқибатида шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган пиёдалар 38 ёшли С.Қ., 44 ёшли И.С. ва 43 ёшли М.Р.ларни уриб юборган.

Натижада С.Қ. олинган жароҳатлар билан ҳодиса жойида вафот этган. И.С. чап оёқ сон суягининг ёпиқ синиши, М.Р. эса бош мия чайқалиши каби жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1567
0