• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
29 июня 2020

7 соат ичида юртимизда COVID-19 инфекцияси яна 168 нафар фуқарода аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8200 га яқинлашмоқда.

1694
0
UzNews.uz

29 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8199 (+168) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 151 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 таси Бухоро вилояти (шундан 3 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 таси аҳоли орасида), 7 таси Тошкент шаҳрида (шундан 5 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 таси аҳоли орасида)  ва яна 1 таси Жиззах вилоятида карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.

Юртимизда 5426 (+97) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил қилмоқда.

 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2750 нафар бемор даволанмоқда.

1694
0