• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 29 июня 2020

Тошкент вилоятида ёнғин ва портлашга олиб келган ЙТҲ содир бўлди — видео

Ўзбекистон ФВВ кўп қаватли уйнинг олдида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.

1983
0
ФВВ

28 июнь куни соат 14:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳангарон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақида Ўзбекистон ФВВ хабар бермоқда.

Бунинг оқибатида ушбу ҳудуднинг 190 м.кв. майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жиҳозлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. сақлаб қолинди.

Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига “Дамас” ҳамда “ЗИЛ-130” русумли автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.

1983
0