• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
25 июня 2020

Йигирманчи қурбон: ССВ коронавирусга чалинган бемор аёлнинг вафоти ҳақида хабар берди

Сурхондарёлик 59 ёшли марҳум бемор юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.  

1641
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшаган, 1961 йилда туғилган марҳум бемор Б.Х. 19 июнь куни ўзида коронавирус инфекцияси мавжудлигига гумон қилган ва лаборатор таҳлил топширган. Маълум бўлишича, у сўнгги 5 йилдан буён икки томонлама ўпканинг ўткир бронхопневмонияси ташхиси билан даволаниб келган.

Шифохонада беморга “Икки томонлама ўткир бронхопневмония. Ўткир юрак ва ўпка етишмовчилиги оғир даражаси, коронавирус инфекциясига гумон” ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, беморда “Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, сурункали пиелонефрит, камқонликнинг ўрта оғир даражаси” ёндош касалликлар ташхиси ҳам қўйилган.

Беморга кўрсатилган тезкор тиббий ёрдам ва реанимацион муолажаларга қарамасдан у юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

Республика санитария-эпидемилогик осойишталиги агентлигининг  махсус референс лабораторияси хулосасига кўра, марҳумдан олинган намунада  коронавирус инфекцияси тасдиқланган. У билан мулоқотда бўлган оила аъзолари, яқинлари ва бошқа фуқаролар қатъий карантинга олинган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

1641
0