23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 (+39) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 15 таси Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 таси Тошкент шаҳрида (шундан 12 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 таси аҳоли орасида), 11 таси Сурхондарё вилоятида (шундан 9 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 таси аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2031 нафар беморга даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.