278-мактабнинг 11-синф битирувчиси Муштарий Раззоқова ўзининг ўқишда эришган ютуқлари ва аъло билимлари учун олтин медаль соҳиби бўлди. Шунингдек, у таэквондо бўйича бир қатор республика ва халқаро мусобақалар ғолиби. Мазкур хабарни Олмазор тумани ҳокимлиги эълон қилди.
Жорий йилнинг январь ойида Муштарий Раззоқова Ўзбекистон Миллий Университетининг "Таэквондо ва спорт фаолияти" факультетига талабалик сафига имтихонларсиз қабул қилинган эди.
Жума куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев томонидан Муштарийга “Spark” русумли автомобиль совға қилинди.