Бош прокуратура Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси М.А. пора олаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Эркак 3-курс ўқувчиси Н.А.дан унинг баҳоларини қўйдириб, дипломини олиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олган.
Фуқаро М.А.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.