16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 (+30) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 9 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 таси Тошкент шаҳрида (шундан 15 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 таси аҳоли орасида), 2 таси Тошкент вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.