Компания Uzcard карталаридан AҚШ долларида нақд пул бериш ҳамда карталарни чет эл нақд пул валютаси билан тўлдириш имконини берадиган янги хизмат жорий этилгани ҳақида хабар берди.
Ушбу хизматга биринчи бўлиб валюта-алмашиш банкоматлари муваффақиятли синовдан ўтказилган AТБ «Қишлоқ қурилиш банк» қўшилган.
«Лойиҳа мижозларни банк кассаларида навбатда туришдан халос қилиб, одамлар билан алоқада бўлишни чеклайди, бу эса пандемия даврида жуда муҳимдир», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу хизматни ўз валюта-алмашиш банкоматларида амалга ошириш учун тижорат банклари Uzcard регламентига мувофиқ иш олиб боришлари керак.