Бош прокуратура Ахборот хизматининг раҳбари Хаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар беришича, 5 июнь куни соат 16:45ларда Қибрай туманининг Байтқўрғон МФЙдаги «Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари» МЧЖ ҳудудида баландлиги 4 метр ва узунлиги 95 метрлик девор қулаб тушган.
Натижада ушбу деворга туташ айвонда ишлаётган 3 нафар МЧЖ ишчиси бетон ғиштлар босиб қолиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 258-моддаси (Қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.