• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 июня 2020

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортининг фаолияти қайта тикланади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилинди.

2078
0
tashtrans.uz

Қарорга кўра, 8 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилади.

Damas, микроавтобус ҳамда метро фаолияти бундан мустасно.

Бунда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

— автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

— ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларни мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

— автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

2078
0