• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
30 мая 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлик бўйича янги ҳолатлар аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 3500дан ошди.

1535
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 25 нафар кишида аниқланган.

COVID-19 аниқланган кишиларнинг 2 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари эса Наманган вилоятидан. Саккизта ҳолат эса аҳоли орасида қайд этилган.

Яна 13 нафари карантиндаги фуқаролар, 2 нафари Россиядан, 1 нафари Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари.

30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 3513 (+25) нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 771 нафар бемор даволаняпти. Уларнинг 7 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1535
0