• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 мая 2020

Жиззах вилоятидаги суғориладиган ерда яширин аэродром қурилгани аниқланди

Давергеодезкадастр 6 гектар суғориладиган экин ерларида яширин равишда аэродром қурилганини аниқлади.

2808
0
Davyergeodezkadastr

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги суғориладиган ерда яширин аэродром қурилгани аниқланди. Бу ҳақда Давергеодезкадастр матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аэродром SilverleafeInternational LLC агрокластери томонидан Мингчинор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган.

Аэродром 8 гектар ерни эгаллаган, шундан 6 гектари суғориладиган экин ерларидир. Шунингдек, агрокластер 1 гектар экин ерида ўзбошимчалик билан турли иморатлар қурган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўмита мутахассислари томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилган ва вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилган.

2808
0