Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 25 нафар фуқарода аниқланган.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 20 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди. 20 нафар беморнинг 5 нафари чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 10 нафари Қозоғистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, шунингдек, 2 нафари қозоғистонлик халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.
20 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2880 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 529 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.