• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 мая 2020

Ҳоким ўринбосари ва ҳисобчи хайрия маблағларидан $15 мингдан ортиқ пулларни ўзлаштиришгани аниқланди

Бош прокуратура «Маҳалла» ва “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги пул маблағларини ўз манфаати йўлида сарфлаган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини хабар берди.

2797
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари ва туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобчиси олдиндан тил бириктириб, тумандаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фондига ҳамда 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни турли йўллар билан нақдлаштириб, жами 109,2 млн. сўм пулларни ўзлаштиришган.

Шу билан бирга, 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан 44 млн. сўмни мақсадсиз сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

2797
0