Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 28 нафарфуқарода аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатлари бўйича қўшимча маълумотлар ошкор қилинмаган.
16 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2719 нафарни ташкил қилмоқда.