“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизматининг маълумотига кўра Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар беришича, 13 май соат 10:00 дан 18:00 га қадар Мирзо Улуғбек тумани Сайрам кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
– Олмачи кўчаси;
– Олмачи 1- ва 2-тор кўчалари;
– Сайрам 5,7-тор кўчалари;
– Сайрам берк кўчаси;
– Э.Мараимов кўчаси;
Улгуржи истеъмолчилар:
– 71-умумтаълим мактаби;
– 5-сонли болалар шифохонаси;
– "Тошиссиққуввати" ДУК Мирзо Улуғбек тумани 3/1 бошқармаси.
Хабарга мувофиқ, “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ етказилган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.