• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 мая 2020

Карантин вақтида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун айрим талаблар белгиланди

Белгиланган талаблар хизмат кўрсатувчи хоналар сони ўнтадан кўп бўлган меҳмонхоналарга нисбатан татбиқ этилади.

2001
0
booking.com

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, меҳмонхоналар учун ўз хизматларини ташкил этишда пандемия шароитидан келиб чиқувчи қўшимча талаблар белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Унга кўра:

- меҳмонхоналарда қабулхона, кутиш заллари, йўлаклар, зиналар, лифт, санитар-гигиеник нуқталари ҳар 8 соатда ҳамда умумий фойдаланишдаги буюмлар (эшик тутқичи, лифт тугмалари, кутиш залидаги стол, рўйхатга олиш жойи ва ундаги ручкалар) ҳар 2 соатда камида 1 маротаба дезинфекция қилиниши;

- умумий фойдаланишдаги объектлар (лифт, санитария-гигиена нуқталари, валюта айрибошлаш шохобчалари, овқатланиш жойлари ва бошқалар) антисептик воситалари билан узлуксиз таъминланиши ҳамда қўлни даврий тозалаб туриш бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши;

- бинонинг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини доимий ўлчаш ва дезинфекциялаш йўлга қўйилиши;

- ходимлар ва мижозларнинг сонидан келиб чиқиб шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоб, қўлқоп, антисептик восита ва бошқалар) камида беш кунлик захираси шакллантирилиши ва доимий мавжуд бўлиши;

- меҳмонхонанинг бандлик даражаси 50 фоиздан ошган тақдирда, тиббиёт ходимининг доимий фаолияти таъминланиши;

- меҳмонларни хоналарга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 2 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.

Қайд этилишича, мазкур талаблар хизмат кўрсатувчи хоналар сони ўнтадан кўп бўлган меҳмонхоналарга нисбатан татбиқ этилади. Пандемия шароитида хостеллар ва меҳмон уйлари фаолиятига рухсат берилмайди.

2001
0