Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Тошкентда ва Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида COVID-19 ташхиси қўйилган яна 43 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда улар реабилитацияга юборилган.
Беморларнинг 9 нафари эркак, 34 нафари аёллар. Улар орасида энг ёши каттаси 69 ёшда, энг ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган фуқаро.
Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 450 нафарга етди.