Ўзгидромет хабарига кўра, яқин кунларда ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида республикада илиқ ва қуёшли об-ҳаво кузатилади.
Бугун ҳарорат +20...+22 даража атрофида, якшанба куни эса +23...+25 даражагача кўтарилади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат +26...+27 даражагача етади.
Синоптикларинг айтишича, энг иссиқ йилларда апрель ойининг охирги ўн кунлигидаги ҳарорат +32...+34 даражагача, мамлакат жанубида +35...+37 даражагача етган.