Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 11 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганлар чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 56 ёшда, энг ёши кичиги 30 ёшда.
Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 140 нафарга етди.