• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 апреля 2020

Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

Бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади.

2667
0
UzNews.uz

"2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 16 апрелдан 1 октябрга қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

Шунингдек, бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатилади ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблағлар қисқартирилади ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади.

Шу билан бирга, коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади.

Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланган.

2667
0